Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Изсиз йўллар": Хайрулла Ҳамидовнинг янги китоби босмадан чиқди
Таниқли шоир, шунингдек, мухлисларга футбол шарҳловчилиги билан таниш ижодкор Хайрулла Ҳамидов ўзининг иккинчи китобини босмадан чиқарди.
"Изсиз йўллар" деб номланган янги китобдан шоирнинг янги шеърлари ўрин олган. Китоб қаттиқ муқовада 400 бетга яқин ҳажмда, "Наврўз" нашриёти томонидан чоп этилган. Китобда шоирнинг 300 дан зиёдроқ янги шеъри берилган.
Янги китобни назм шайдолари пойтахтимиз ва вилоят марказларидаги китоб дўконларидан харид қилишлари мумкин — душанба кундан кенг савдога чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили шоир Хайрулла Ҳамидовнинг "Суянчиқ" деб номланган биринчи шеърий китоби босмадан чиққан эди.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
10:29 / 06.02.2025