Ўзбекистон | 17:52 / 17.04.2017
14493
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллийлаштириш дастурига 12 та лойиҳа киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 197-сон қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
  
Хусусан, маиший техника, тиббий асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқалар ишлаб чиқариш бўйича 12 та лойиҳа киритилди. Рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
 
Бунда Дастурга янгитдан киритилган ташкилотларга нисбатан имтиёзлар қуйидагилар бўйича қўлланилади:

•  божхона тўловлари бўйича – 2017 йил 17 апрелдан;

•  солиқлар бўйича – 2017 йил 1 майдан.

Мавзуга оид