Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пхеньян: ядро уруши исталган вақтда бошланиши мумкин
Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Ким Ин Рён АҚШ туфайли ядро уруши исталган лаҳзада бошланиши мумкин, деб айтмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ким Ин Рённинг айтишича, АҚШ Корея яриморолида ядро урушига олиб келиши мумкин бўлган хавфли вазиятни вужудга келтирди. Унинг айтишича, бу тинчлик ва барқарорликка жиддий хавф солади.
"Шимолий Корея америкаликлар истаётган ҳар қандай ҳарбий режаларга жавоб беришга тайёр", деб айтди дипломат.
Унинг таъкидлашича, Шимолий Корея ўз раҳбарияти лозим деб топган исталган вақтда ядро синовини ўтказишга тайёр.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби президент Шимолий Кореяга нисбатан амалга оширадиган ҳаракатларини ошкор қилмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025