Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Спарк” ичидан 7 ярим миллион сўмни ўмариб кетганлар ушланди
Тошкент шахрининг Яккасарой туманида номаълум шахс Бобур кўчасида жойлашган “Ал-Қаср” кафеси олдида 1989 йилда туғилган фуқаронинг “Спарк” русумли автомашинасининг орқа ўриндиғида турган, ичида 7.600.000 сўм пули бўлган целофан пакетини олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда гумонланиб, Сергели туманида яшовчи, 1983 йил ва 1994 йилда туғилган икки нафар шахс қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Агарда “Спарк” эгаси автомашинасини қаровсиз қолдирмай, ҳушёрроқ бўлганида мазкур жиноят жабрдийдасига айланмаган бўлар эди. Яхшиямки, унинг бахтига жиноят тезкорлик билан фош этилиб, пуллари ўзига қайтарилди.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди
09:40 / 06.03.2025