4 ёшли фарзандини 14,1 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Шу йилнинг 13 апрель куни Тошкентда норасида болани катта миқдордаги пулга сотиш жиноятининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Шу куни Чилонзор тумани ички ишлар идораси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А. одам сотиш орқали бойлик орттириш мақсадида ўзининг вояга етмаган 4 ёшли фарзанди (ўғли)ни фуқаро Б.га 14 минг 100 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди, яъни одам савдоси жиноят аломатлари билан жиноий иш қўзғатилди. Айбланувчи А.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Вояга етмаган бола Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида туғилган аёл шу йил 7 апрель куни Тошкентга келиб, 3 йилдан бери танийдиган аёлга қўнғироқ қилиб, ниятини айтган ва яхши оила ёки хонадон бўлса, ўғлини тарбия қилиб олишларига ёрдам беришини сўраган. Бунинг эвазига, Тошкентда бир хонали уй олиб беришларини сўраган. Сўнгра, бир хонали уйларнинг нархини суриштириб, 97 млн сўмга бир хонали хонадон олиш мумкинлигини айтган. Болани сотиб олмоқчи бўлган шахс аёлга доллар пул тулашини билдиргач, 97 млн сўм учун 14 100 доллар олишига рози бўлган.
Шундан сўнг, аёл паспорти нусхасига 14 минг 100 долларга ўз боламни сотдим деб ёзиб бергач, харидор пулни берган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024