Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмадинажод: АҚШнинг Сурияга зарбаси "уруш йўли" танлаганини билдиради
Эрон собиқ президентининг фикрича, АҚШ қуролли кучларининг Суриядаги Хомс вилоятидаги ҳарбий аэродромга ракета зарбалари бериши Вашингтон ушбу инқирозни ҳал этишнинг "уруш йўли"ни танлаганини билдиради. Euronews телеканалига интервью берган Маҳмуд Аҳмадинажод шундай фикрларни илгари сурди.
"Ўйлайманки, жаноб Трамп ўз халқига берган ваъдасига қарамай, уруш йўлини танлади. Мен аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман, бу уруш АҚШнинг бутун дунёдаги етакчилигига барҳам беради. Бундай дейишимга кўплаб сабаблар бор", - деган у.
Собиқ давлат раҳбарининг айтишича, Сурия инқирозини ҳал этиш ноҳарбий усуллар, мамлакат суверенитетини ҳурмат қилиш ва Сурия халқи манфаатларига таяниши керак.
"Эрон, АҚШ, Россия, Саудия Арабистони, Туркия – биз барчамиз Сурияда хавфсизлик, тинчлик ва мулоқотни тиклашга ҳиссамизни қўшишимиз даркор. Биз Сурия халқи иродаси қанчалик муҳим эканлигини тушунишга ёрдам беришимиз керак. Энг муҳими – Сурия халқининг танлови. Биз уларнинг танловини ҳурмат қилишимиз керак", - деган у.
Аҳмадинажод Эрон президентлиги учун номзод сифатида 12 апрелда рўйхатдан ўтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025