Арканзас суди 2005 йилдан бери илк қатлни ижро этишга рухсат берди
АҚШнинг Арканзас штати олий суди 20 апрелда ўлим жазосини ижро этиш учун инъекция қўллашга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шу тариқа суд ҳукуматнинг қатл этиш ҳуқуқини тиклади. Бу штатда 2005 йилдан бери бирор марта қатл жазоси ижро этилмаганди.
Айни вақтда Арканзас турмаларида турли жиноятлар учун ўлим жазосига маҳкум қилинган бир неча киши бор. Улардан икки нафарининг қатл этилиши 20 апрелга белгиланганди, яна 6 нафар маҳбус апрель охиригача қатл этилиши керак. Бироқ штат олий судига бу ишлар бўйича турли арзномалар берилгани сабабли, ушбу қатллар ижро этилиши қачон амалга оширилиши номаълум бўлиб қолмоқда, деб таъкидлаб ўтди ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, қатлни амалга оширишда қўлланувчи дори воситалари етказиб берилишида ҳам муаммолар мавжуд, ушбу воситаларнинг мавжуд захиралари эса фақат апрель охиригача етади. Янги воситаларнинг етказиб берилиши уни ишлаб чиқарувчи компания билан суд тортишувлари сабабли савол остида қолмоқда.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Арканзасда ўлим келтириб чиқарувчи инъекция сифатида расман учта восита – мидазолам, векуроний бромиди ва калий хлорид қўлланади. Одатда бу воситалар жарроҳликда ва юрак касалликларида ишлатилади.
Бугунги кунда АҚШнинг 31 штатида ўлим жазосини ижро этишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024