Самарқандда одам савдосининг олди олинди
Россия фуқароси Р.Савченко шу йилнинг январида Самарқанд шаҳрига қариндошларини йўқлаш ва дам олишга келган эди. Шаҳарни айланиб, томоша қилиш асносида унинг миясига пул ишлаш ғояси келди: шу ерлик маҳаллий қизларни алдаб, Россиядан сенга иш топиб бераман деб, кичиккина бизнесни йўлга қўйиш мумкин. Лекин, ўзи бу ерлик эмас-ку, ким ҳам унинг гапига ишонарди? Тезда бир ҳамтовоқ, яъни жиноий шерик топиши керак.
Кўр кўрни қоронғида топибди, деганларидек шерик ҳам топила қолди. Энди у самарқандлик З.Баҳодирова билан ”Сизларга Россиянинг Рязань вилоятидан иш топиб берамиз, кафеда официантлик ва дўконда сотувчилик қиласизлар”, деган ёлғонлар билан ўз қабиҳ ниятларини амалга ошира бошладилар. Аслида эса қизлардан фоҳишалар сифатида фойдаланмоқчи эдилар. Кўп ўтмай уларнинг тўрига учта қиз илинди.
Самарқандлик қизларнинг бахтига бу жирканч иш охирига етмай қолди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг ҳаракатлари натижасида Р.Савченко ва З.Баҳодирова Самарқанд халқаро аэропортида қўлга олиндилар.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ушбу “бизнесменлар”га нисбатан тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024