Афғонистонда толибларнинг ҳужумидан қурбон бўлганлар сони 140 нафарга етди
Афғонистон жанубидаги Балх вилоятида жойлашган ҳарбий базага "Толибон" радикал ҳаракатининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган афғон ҳарбийлари сони 140 нафарга етди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги афғон расмийларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) вакили Жон Томас, вилоят маъмурий маркази Мозори-Шариф яқинидаги ҳужумдан 50 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Бироқ, Мозори-Шариф шаҳрилик мулозим, қурбонлар сони 140 нафарни ташкил этганини билдирган. Кўплаб кишилар тан жароҳати олган. Бошқа айрим расмийлар эса, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишган. Афғонистоннинг Tolo News телеканали хавфсизлик кучларидаги манбасига таянган ҳолда 135 нафар киши ҳалок бўлгани, 60 киши яралангани ҳақида хабар қилган.
Аввалроқ, Пажвак агентлиги хавфсизлик идораларига таянган ҳолда афғон армияси либосини кийиб олган жангарилар Балхдаги ҳарбий базага ҳужум қилгани ҳақида хабар қилган эди. Ҳужум учун жавобгарликни "Толибон" ҳаракати ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024