АҚШ Истанбулдаги теракт ташкилотчиси йўқ қилинганини эълон қилди
АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ИШИД етакчиларидан бири Абдурраҳмон Ўзбекийнинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.
Ўзбекий Истанбулнинг Ўртакўй туманидаги «Рейна» тунги клубида 31 декабрь куни содир этилган қўпорувчилик ҳаракати ташкилотчиси ҳисобланади. Ўшанда, 39 киши ҳаётдан кўз юмган, уларнинг 25 нафари хорижликлар эди.
CENTCOM вакили, полковник Жон Томаснинг айтишича, ИШИД етакчиси Абу Бакр Бағдодийнинг яқин сафдоши 2017 йил 6 апрелда Суриянинг Дайр аз Зор шаҳри яқинидаги Маёдин шаҳрида амалга оширилган ҳарбий амалиёт чоғида йўқ қилинган.
Ўзбекий, шунингдек, террорчилар сафига хорижий жангариларни жалб қилиш ва молиявий маблағлар топиш вазифасини ҳам бажарган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024