Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қорилар иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 19‒26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасида XXXIV Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Эронда ўтаётган ушбу Халқаро Қуръон мусобақасида 74 давлатдан 283 нафар қатнашчи иштирок этмоқда. 2017 йилги халқаро беллашув беш йўналишда олиб борилмоқда:
1. Эркаклар ўртасида;
2. Аёл-қизлар ўртасида;
3. Мактаб ўқувчилари ўртасида;
4. Диний мадрасаларнинг талабалари ўртасида;
5. Кўзи ожизлар ўртасида.
Мусобақа Эроннинг бир неча шаҳрида ўтказилмоқда. Хорижий меҳмонлар сони - 400дан зиёд. Тадбир маҳаллий каналларда эфирга узатилмоқда.

Халқаро Қуръон танловида икки ўзбекистонлик иштирок этмоқда. Улардан бири Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги "Абу Ҳурайра" жоме масжиди имом-ноиби Саидов Худойқул қори Қуръони Каримни тўла ҳифз этиш йўналиши бўйича, иккинчилари "Азиз ота" жоме масжиди имом-ноиби Аминов Муҳаммад Лойиқ қори қироат йўналиши бўйича қатнашмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳамюртимиз Аминов Муҳаммад Лойиқ Қуръон мусобақасини биринчи бўлиб бошлаб берган.


Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
19:02 / 22.05.2025