Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Суриядаги масжидларни таъмирлашга киришди
Туркиянинг диний масалалар бўйича президиуми (DİB, Диёнат номи билан машҳур) Суриядаги давомли уруш натижасида зарар кўрган кўплаб масжидларни таъмирлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Манбага кўра, давлат фонди бош вазир билан ҳамкорликда 66 масжидни қуриш ва таъмирдан чиқаришни режалаштирмоқда.
Лойиҳалар Туркия томонидан бошқарилувчи "Фрот қалқони" амалиёти ўтган жойларда амалга оширилади - Кобанбей, Азаз ва Жараблус ҳам шулар жумласидандир.
Баъзи масжидлар аллақчон таъмирланиб, ишга туширилган. Хусусан, Жараблусдаги Кабир, Нур ва Ҳасан масжидларининг таъмирланиш ишларини тугалланган ва қайта ишга туширилган.
Бундан ташқари, фонд диний ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Туркиянинг шарқи ва жануби-шарқида 127 масжидни очган ва қайта тиклаган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025