Иқтисодиёт | 20:15 / 25.04.2017
4708
1 дақиқада ўқилади

Baker Hughes нефть-газ сервис компанияси соф зиёнини 7 маротабага қисқартирди

Дунёда йириклиги бўйича 3-рақамли нефть-газ сервис компанияси Baker Hughes жорий йилнинг 1-чорагида соф зиёнини 7,6 маротабага, яъни 129 млн долларгача камайтирди. Бу ҳақда компания ҳисоботида маълум қилинди.

Компания тушуми 15 фоизга, яъни 2,26 млрд долларгача камайди. 

Маълум бўлишича, тушумнинг камайиши компаниянинг Шимолий Америкадаги насос қурилмалари ишлаб чиқарувчи бўлинмаси тугатилиши ва жаҳон бозорида даромадининг қисқариши туфайли юз берган. 

Аввалроқ АҚШнинг нефть-сервис компанияси Halliburton соф зиёнини 75 маротаба, яъни 32 млн долларгача қисқартиргани маълум қилинганди.  

Мавзуга оид