Олимлар нима учун пиёда юриш мия фаолиятини яхшилашини аниқлашди
Ҳайлендс Университетининг (Нью-Мексико штати, АҚШ) тадқиқотчилар гуруҳи пиёда юриш ақлий қобилиятнинг ривожланишига туртки беришини аниқлашди. Олимларнинг бу илмий иши ҳар йили Чикагода бўлиб ўтадиган American Physical Society (Америка Жисмоний Жамияти) съездида тақдим этилди. Eurekalert шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Олимлар юриш давомида оёқлар ҳаракати артериал қон босими тўлқинларини келтириб чиқаришини аниқлашди. Улар қадам ва юрак уриши частотаси билан синхронлашиб, бош миянинг қон билан таъминланишини назорат қилиш ва яхшилашга қодир.
Тадқиқотчилар пиёда юришда бундай эффект югуришдан камроқ, лекин велосипед бошқаришга нисбатан кучлироқ намоён бўлишини таъкилашмоқда.
Олимлар 12 нафар соғлом ёшнинг ҳаётини кузатиш натижасида шундай хулосага келишди. Тадқиқот иштирокчилари, вертикал ҳолатда сониясига тахминан бир метр тезликда ҳаракатланишди, тадқиқотчилар эса миянинг қон билан таъминланишини ультратовуш ёрдамида кузатишди.
Мавзуга оид
18:21 / 29.10.2024
ССВ ўзбекистонликларга пиёда юриш фойдаларини эслатди
15:42 / 25.10.2024
Олимлар миянинг 3D-атласини яратди – у нима учун керак?
23:10 / 19.10.2024
Инсон мияси ҳар хил турдаги қўрқувга қандай жавоб бериши ўрганилди
18:10 / 15.10.2024