Фан-техника | 19:14 / 26.04.2017
9234
1 дақиқада ўқилади

Янгиланган Samsung Galaxy Note 7 қачондан сотила бошланиши айтилди

Фото: AFP

Янгиланган Samsung Galaxy Note 7 июндан бошлаб сотила бошланади. ET News’нинг ёзишича, 300 минг смартфондан иборат биринчи партия Кореяда уч телеком-операторлар томонидан сотувга чиқарилади.

Маълумотларга кўра, аниқ нархлар ҳозирча муҳокама қилинмоқда, бироқ, кўп эҳтимол билан Samsung Galaxy Note 7 R тахминан 620 АҚШ доллари атрофида туради. Бу эса фаблетнинг ўтган йилги нархидан 266 долларга арзонроқ дегани.

Аввал хабар қилинганидек, смартфонлар ҳажми 3200 мАс бўлган янги аккумулятор батареяси билан жиҳозланади. Айнан улар Note 7’да ўт чиқиши ва портлашларга сабаб бўлган.

"Маҳсулот ҳақида маълумот, жумладан, унинг номи, техник хусусиятлари ва нархи қурилма тўла тайёр бўлгач маълум қилинади", - дея маълум қилишган Samsung Electronics’да.

Мавзуга оид