Жаҳон | 08:47 / 26.04.2017
6151
1 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй "туризм"га қарши курашмоқчи

Фото: WPA Pool / Getty

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй оммавий нутқи давомида янглишиб, мамлакатининг "туризм"га қарши курашмоқчилигини айтди.

"Биз туризмнинг олдини олиш учун дунёни ортимиздан етаклашимиз лозим", деб айтди Мэй Уэльснинг Бриженд вилоятида сўзлаган нутқида. Афтидан, вазир "террорчилик"ни назарда тутган, бироқ янглишиб кетганини пайқамай тингловчиларни ҳайратда қолдирган, деб хабар берди Daily Mirror нашри.

"Уэльс туризмдан яхшигина даромад олади, шунга Мэй бу хатони бошқа жойда қилса яхши бўларди", деб ёзган шарҳловчилардан бири Twitter’да.

"Тўғри, биз бу сайёҳларга таслим бўлмаймиз", деб ҳазиллашган яна бир фойдаланувчи.

Мавзуга оид