Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма: Қисқичбақалар Кубани ишғол қилди

Кубада ҳар йил апрелда "қисқичбақалар мавсуми" – эркак ва урғочи қизил краблар бирга учрашадиган, улар миграциясининг биринчи босқичи бошланади. Краблар миграцияси вақтида Кубада транспорт учун чекловлар амал қилади. Ҳайдовчилар эҳтиёткорлик билан юришларига тўғри келади, чунки уларнинг машиналари ғилдираклари остида юзлаб краблар нобуд бўлиши мумкин.
Бу жараённинг якунловчи босқичи крабларнинг денгизга келиб, увулдуруқ отиб, сўнгра яна ўрмонга қайтишлари бўлади. Минглаб қизил, алвон краблар ғорларни тарк этиб, шошмаганча денгизга йўл оладилар. Бу табиат манзараси ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Мавзуга оид

13:32 / 10.05.2025
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти

09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади

14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди

09:00 / 24.10.2024