Хитойликлар хавфсизлик тизимига эга машинани 30 сония ичида олиб қочиш мумкинлигини кўрсатишди

Фото:pixabay.com/PD /
Пекиндаги Qihoo 360 фирмаси мутахассислари замонавий машиналар хавфсизлик тизимида жиддий заиф жой борлигини кўрсатишди. Бу камчилик жиноятчиларга машинани жуда қисқа вақт ичида олиб қочишларига имкон беради.
Хитойликлар Амстердамда ўтаётган Hack in the Box анжуманида буни исботлаб беришди. Машина ўғрилари ролини ўйнаган икки киши махсус қурилмалар ёрдамида автомобиль эгасидаги пульт сигналини ўзгартириб, машина устидан назоратни ўз қўлларига олишган. Бу операция учун бор-йўғи 30 сония кифоя қилган.
Qihoo 360 вакилларининг айтишича, улар йиққан хакерлик қурилмасининг таннархи бор-йўғи 22 долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид

21:10 / 31.10.2020
Машинада баланд овозда мусиқа тинглаганлик учун жарима жорий этилиши мумкин

10:54 / 19.10.2020
Францияда таълим муассасаларининг хавфсизлик тизими ва ижтимоий тармоқларда хабарларни текшириш кучайтирилади

16:44 / 11.04.2018
Машина олиб қочганлар қўлга олинди – ИИВ

22:11 / 15.03.2017