Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотлар ўтказди
КХДР уч турдаги қўшинлар иштирокида ўтказилган ҳарбий машғулотларни армияси "тарихидаги энг йириги" деб эълон қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея ОАВ хабар қилмоқда.
Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) 300та узоқ масофани нишонга олувчи артиллерия қуроллари, сувости кемалари ва авиация иштирокидаги амалиётлар ҳақида хабар қилмоқда.
"Сув ости кемалари душман кемаларига торпедо зарбалари бериш учун тезлик билан сув остига шўнғиди, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар денгиз устида парвоз қилди. 300дан ортиқ йирик калибрли артиллерия қуроллари бир вақтнинг ўзида ўт очди", — дейилади Ёнхап агентлиги келтирган иқтибосда.
Давлат раҳбари Ким Чен Ин машғулотлардан кўнгли тўлганини яширмади.
"Биз душманларимизни жазолаш учун ҳарбий қудратимиз қандай эканини намойиш қилдик", — дея Ким Чен Ин сўзларини келтиради NHK телекомпанияси.
25 апрелда КХДРда Корея халқ армияси ташкил этилганлигининг 85 йиллиги нишонланди. Экспертлар ва сиёсатчилар Пхеньян шу куни олтинчи ядро синовини ўтказиши борасида бир хил фикрни илгари суришган эди. Бироқ, Шимолий Корея қуруқлик, денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳамкорликдаги машғулотларини ўтказиш билан чегараланди, деб ёзади РИА Новости.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
08:34 / 18.05.2025
Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди
19:20 / 10.05.2025