Спорт | 12:31 / 26.04.2017
46906
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» раҳбариятида ўзгариш бўлгани тасдиқланди

«Пахтакор» клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Бугун «Пахтакор» футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди», дейилади клуб баёнотида.

Унга кўра, «Пахтакор» клуби вице-президенти этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Бобур Қобулович Шодиев тайинланган.

Клуб бош директори лавозимига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Аҳмаджонов Умид Маҳаматджанович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жамоа акцияларини россиялик тадбиркор Алишер Усмонов сотиб олгани ва айнан у клуб директори лавозимига Умид Аҳмаджонов тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ клуб расмий твиттери кейинроқ бу хабарни инкор қилиб чиққанди.

Мавзуга оид