Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп компаниялар даромадидан олинадиган солиқни камайтиришни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг солиқ ислоҳоти компаниялар даромадидан олинадиган солиқнинг 35 фоиздан 15 фоизгача камайтирилишини назарда тутади, деб маълум қилди АҚШ молия вазири Стивен Мнучин.
"Биз солиқ ставкасини 15 фоизгача камайтирамиз", деб айтган Мнучин.
Унинг айтишича, бу солиқ ҳам корпорацияларга, ҳам ўрта ва кичик бизнесга тааллуқли бўлади.
Мнучиннинг таъкидлашича, айни вақтда АҚШда "дунёдаги энг қийин ҳисобланувчи солиқ ставкаси" мавжуд.
Вазир шунингдек хориждан даромаднинг қайтарилишига кичик солиқ қўйилишига ваъда берди. Унинг айтишича, бу давлатга триллионлаб долларларнинг қайтарилишига олиб келади. Бироқ Мнучин бу солиқ миқдори қандай бўлишини маълум қилишдан бош тортди.
Трамп шунингдек фарзандлари ва қарамоғида бошқа шахслар бор оилаларга янги солиқ имтиёзларини киритишни таклиф қилди. Бундан ташқари, оилалар учун максимал солиқ чегирмаларини 2 баробарга кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021