Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора денгизда рус кемаси чўкиб кетди
Аввал хабар берганимиздек, Россия кемаси Қора денгизда бошқа давлат кемаси билан тўқнашиб кетганди. Туркиянинг Daily Sabah нашри, шунингдек Reuters’нинг маҳаллий NTV телеканалига асосан хабар беришича, 15 нафар россиялик аскар бедарак йўқолган. Кейинчалик Туркия соҳилни қўриқлаш хизмати ҳар икки кема экипажининг барча аъзолари қутқарилганини айтиб ўтди. Россия кемаси чўкиб кетган.
Россия мудофаа вазирлигидан хабар беришларича, Россиянинг Қора денгиз флотининг “Лиман” тадқиқот кемаси кеча, 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 13:53да “Ашот-7” кемаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса Қора денгизнинг жануби-ғарбий қисмида юз берган. Ҳарбий маҳкама маълумотларига кўра, “Лиман”нинг ватер чизиқдан пастки қисмида ёриқ пайдо бўлган.
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 14:00да Босфор бўғозидан 40 километр шимоли-ғарбда жойлашган ҳодиса жойига Қора денгиз флоти кемалари ва Ан-26 самолётида қутқарув жамоаси йўл олган.
РИА Новости’нинг Туркия соҳилни қўриқлаш хизматига асосан хабар тарқатишича, ҳар икки кема экипажининг 78 нафар аъзоси эвакуация қилинган. Кейинчалик Reuters ҳам барча аскарлар қутқарилгани ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Мавзуга оид
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025