Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VW Golf Европа бестселлери мақомини бой берди
Жорий йил март ойида Volkswagen Golf 7 йилда илк маротаба Европа автомобиль бозоридаги энг оммабоп ва кўп сотиладиган машина мақомидан маҳрум бўлди. JATO Dynamics компанияси ҳозирлаган ҳисоботга кўра, Ford Fiesta машиналари «Гольф»ни ортда қолдирган. Унга кўра, Ford Fiesta Volkswagen Golf автомобилига қараганда 468та кўпроқ сотилган. Яъни, Америка моделидан жами 47263та сотилган бўлса, Германия маркасини 46795 мижоз харид қилган.
Умумий ҳисобда ўтган ойда Европа автобозорида 1,93 млн дона автомобиль савдоси қайд этилган, бу 2016 йилдаги шу даврга нисбатан 10,8 фоизга кўп демакдир. Шу билан бирга, таъкидланишича, бу натижа JATO Dynamics томонидан олиб борилаётган кузатувлар тарихидаги энг юқори натижадир.
Шу билан Европа автомобиль бозори АҚШни (1,5 млн дона автомобиль сотилган) ортда қолдириб, кўлами жиҳатидан дунёда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Биринчи ўринни ишонч билан Хитой эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
23:42 / 27.11.2024