Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Албания парламенти мамлакатнинг янги президентини сайлади
Албания парламенти ўз спикери Илир Метани мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда. Давлат раҳбарини сайлаш бўйича овоз бериш жараёни мухолифатнинг Халқ кенгаши (парламент) ишини бойкот қилганига қарамай бўлиб ўтди.
Парламент шу ойнинг ўзида 3 марта давлат раҳбарини сайлашга ҳаракат қилган, бироқ бу уринишлар бесамар кетган эди, чунки уларда бирорта номзод илгари сурилмаганди.
Номзод давлат раҳбари сифатида сайланиши учун парламент аъзоларининг 3/5 қисми овозига эга бўлиши талаб этилади. Бу рақамларда 140 нафар депутатнинг 84 нафари демакдир. 28 апрель куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида Илир Мета номзодини 87 депутат қўллаб-қувватлаган. Уларнинг аксарияти ҳукмрон коалиция аъзоларидир. Унга бош вазир Эли Рама бошчилигидаги Албания социалистик партияси ва янги давлат раҳбари Илир Мета етакчилик қиладиган "Интеграция учун социалистик ҳаракат" киради.
Албания президенти 48 ёшда бўлиб, Илир Мета 1999-2002 йилларда мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаган.
Албания мухолифатидаги Демократик партияси ҳукмрон коалицияни коррупция ва маҳаллий давлат органларига бўлиб ўтган сайлов натижаларини қалбакилаштиришда айблаб келади. Мухолифат депутатлари парламент ишида иштирок этишмайди. Демократик партиянинг ўзи 18 июнга белгиланган парламент сайловларини бойкот қилиш билан таҳдид солмоқда.
Мавзуга оид
23:06 / 07.05.2025
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
20:52 / 31.01.2025
Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди
21:15 / 22.12.2024