"Италиялик франкенштейн" икки бошли каламуш яратди
"Италиялик франкенштейн" деган ном олган жарроҳ Сержио Канаверо ва унинг хитойлик ҳамкасби Сяопин Рен каламушга иккинчи бошни ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширдилар. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Операция вақтида донор каламушнинг олд панжалари ва боши бошқа бир соғлом каламушнинг боши юқорисига кўчириб ўтказилди. Операция давомида яна битта каламушдан фойдаланилди, унинг ёрдамида қон босими ушлаб турилди. Каламушга кўчириб ўтказилган бош унинг боши билан бир хилда фаолият юритган.
Маълум қилинишича, ўзига хос "апгрейд" қилинган каламуш 36 соатгина яшаган. Шунга қарамай, операция Канаверо томондан муваффақиятли деб қабул қилинди, чунки ундан мақсад операция давомида жиддий қон йўқотишга йўл қўймаслик бўлган.
Ўтган йили Канаверо маймунга бош кўчириб ўтказгани ва маймун шундан кейин 20 соат яшагани, сўнгра дори воситасида унинг ҳаётига чек қўйилганини маълум қилганди.
Канаверонинг айтишича, бундай операцияларнинг каламушларда ўтказилиши одамларга тана аъзоларини кўчириб ўтказиш йўлидаги муҳим қадамдир.
2015 йил февралида Канаверо инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича лойиҳани бошлаётганини маълум қилганди. Бу тажрибада кўнгилли сифатида россиялик ногирон, бел мушак атрофияси сабабли ногиронлар аравачасига михланиб қолган Валерий Спиридонов иштирок этмоқда. Унинг боши соғлом танага кўчириб ўтказилмоқчи.
Мавзуга оид
16:09 / 10.01.2023
Дунёдаги «каламушга бой» шаҳарлар рейтинги тузилди
20:33 / 29.03.2022
“Одамлар қўрқувдан ёш чақалоқларни қучиб ётарди”: Андижондаги каламуш босқини
00:44 / 05.10.2018
Оч каламушлар 8 мингта ноёб китоб билан “тановул қилди”
08:50 / 15.09.2018