Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҲҲМ тизимлари КХДР ракета синовидан сўнг шай ҳолатга келтирилди
Россия Федерация кенгаши қўмитаси раҳбари Виктор Озеровнинг баёнот беришича, мамлакатнинг Узоқ Шарқдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари юқори жанговар шайлик ҳолатида. Бунга КХДРнинг ракета учириши сабаб бўлган, деб хабар қилмода РИА Новости агентлиги.
«Россия КХДРда нима бўлаётганини жуда диққат билан кузатади. Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҲҲМ тизимлари юқори жанговар шай ҳолатда. Биз Россия ҳаво кучлари мажбуриятига кирувчи ҳаво кенгликларини назорат қилаяпмиз», — деган Озеров.
Сенатор сўзларига кўра, албатта, Россия КХДР ракеталари нишони эмаслигини яхши билади.
«Бошқа томондан, техника барибир техника, шу сабабли бизнинг ҳарбийлар кутилмаган ҳолатда ракеталарнинг Россия ҳудудига тушишига қарши чоралар кўрмоқда», — деган Озеров.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
08:40 / 13.05.2025