Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ НАТО мамлакатларини қарзни тўлашга мажбур қилади — Трамп
АҚШ президенти Доналд Трамп шанба куни берган баёнотида айтишича, мамлакат НАТО аъзоларини альянс доирасидаги мудофаа харажатлари учун қарзларини тўлашга мажбурлайди.
"Биз НАТО мамлакатларини ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурлаймиз", деган у Гаррисберг (Пенсильвания штати) шаҳрида тарафдорлари билан учрашув вақтида.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг НАТО бўйича иттифоқчилари "миллиардлар тўлашни бошлади".
Аммо у "барча қарзлар тўланмагунча, уларни тинч қўймаслик"ка ваъда берган.
Трамп "кейинги 8 йил давомида АҚШ ўз ҳарбий харажатларини икки баробар оширгани"ни эслатиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг бошқа мамлакатларида бундай ҳолат кузатилмаган.
"Бу тўғри эмас", деган америкаликлар президенти.
Маъмурият раҳбари "америкаликларнинг қуролли кучлари қудрати"ни тиклашга ваъда берган.
Трампни қўллаб-қувватловчилар митинги унинг президенликка келганига 100 кун тўлгани муносабати билан ўтказилди. Давлат раҳбарининг нутқи АҚШдаги давлат телеканаллари орқали трансляция қилинган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
08:40 / 16.04.2025