Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Конгресс АҚШ бюджети бўйича келишувга эришди
АҚШ конгрессида 30 сентябрь, жорий молиявий йил охиригача федерал бюджет масаласида келишувга эришилди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси Америка конгрессменларининг бир неча ёрдамчиларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Демократлар ва республикачилар ўртасида бир неча ҳафта давом этган кескин баҳс-мунозаралардан сўнг келишувга эришилган. У «янги ҳарбий харажатларга» 12,5 млрд доллар ва «чегаралар хавфсизлиги»га 1,5 млрд доллар ажратишни кўзда тутади.
Хабарларга кўра, келишув демократлар учун «бир неча стратегик ғалабалар»дан иборат: булар Пуэрто-Рикога маблағ ажратиш, опий гиёҳвандлигига қарши кураш ва фанни молиялаштиришни кенгайтириш.
Fox News хабар қилишича, жорий молия йили охиригача давлат бюджети ҳажми 1,07 трлн долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025