Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда чақалоқ она сутидаги алкоголь туфайли ҳаётдан кўз юмди
Россиянинг Иркутск вилоятида 19 ёшли фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У ўзининг бир ойлик қизчасини алкоголь билан заҳарлаган, деб хабар берилди Россия Тергов қўмитаси сайтида.
Жиноий иш РФ ЖКнинг 109 моддаси 1 қисми бўйича қўзғатилди (“Эҳтиётсизлик туфайли ўлим ҳолатига олиб бориш”). Боланинг жасади март ойи охирида аниқланган. Аниқланишича, унинг онаси бироз вақт муқаддам кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган, шундан сўнг болани кўкрак сути билан озиқлантирган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ҳам Иркутск вилоятида шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Ўшанда тўрт ойлик чақалоқ алкоголли заҳарланишдан сўнг ҳаётдан кўз юмганди. Бу ҳолат унинг онаси болани тинчлантириш мақсадида унга ароқ қўшилган сув бергач, юз берди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025