Фан-техника | 13:20 / 03.05.2017
7283
1 дақиқада ўқилади

Британияда “пластикли” йўл пайдо бўлди

Фото: Motor.ru

Шотландиянинг MacRebur стартапи махсус асфальт қоришмасини ишлаб чиқди, унда қайта ишланган пластикдан фойдаланилди. Янги қопламали илк йўл Буюк Британия шимоли-ғарбида жойлашган Камбрия графлигида пайдо бўлди, деб хабар бермоқда BBC.

Ишлаб чиқарувчилар қоришманинг аниқ таркибига ойдинлик киритишмади, бироқ қайта ишланган пластик битум – нефтни қайта ишлаш пайдо бўлувчи ва қопламани қотишига ёрдам берувчи маҳсулотни алмаштирган. MacRebur’да битумнинг ўрнига махсус майда қумоқлардан фойдаланишди, улар пластик чиқиндилардан тайёрланган.

Компаниядан маълум қилишларича, “пластик” йўллар анъанавий асфальт қопламадан 60 фоизга чидамлироқ ва 10 баробар кўпроқ муддат давомида хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид