Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиллерсон Россия билан муносабатлар нимадан тиклана бошлашини айтди
АҚШ ва Россия ўзаро муносабатларни Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича биргаликда ишлашдан бошлашга келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Давлат департаменти ходимлари олдидаги нутқида айтиб ўтди.
"Кеча президент Путин ва бизнинг президент ўртасида ўтган мулоқотга кўра, биз ва мудофаа вазири Сурия бўйича ҳамкорлик соҳасида биргаликда ишлашимиз ва тинчлик жараёнига ўтиш учун етарлича узоқ давом этадиган ўт очишга эриша олишимизни аниқлаштиришда давом этамиз", деб айтди Тиллерсон ҳамда буларнинг барчаси ҳали эрта босқичдалигини ва "қаерга олиб келишини" билмаслигини таъкидлаб ўтди.
Тиллерсоннинг айтишича, Москва ва Вашингтон "спирал бўйича пастга шўнғиётган" муносабатларни барқарорлаштиришлари керак.
2 май кечки пайт Путин ва Трамп телефон орқали мулоқот қилишганди. Улар мулоқот давомида террорчиликка қарши кураш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш истиқболлари, жумладан Сурияда хавфсизлик зонасини яратишни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025