Жамият | 13:30 / 05.05.2017
22168
1 дақиқада ўқилади

Болалар мактабга янги протез билан келган қизни таъсирли қарши олишди (видео)

Фото: YouTube/DEN DUNIYA

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бирмингемлик 7 ёшли Ананинг мактабга янги протез билан келганида синфдошларининг реакциясидан таъсирланишди. Daily Telegraph тақдим этган видеода синфдошлар мактаб олдидаги болалар майдончасида учрашгани акс этган. 

Роликда ўғил ва қиз бола синфдошлари югуриб келиб, қизчанинг атрофини ўраб олиб, унинг "янги пушти оёғи"га қизиқиш билан қарашади, дугоналари қизни қучиб қўйишади. Шундан сўнг болалар биргаликда ўйнагани кетишади. 

Нашрда аниқлик киритилишича, Ана туғилганидан бироз кейин ампутация қилинган. Бунга қадар унинг протези бошқача бўлган - у қизнинг юриши учун имкон берган, лекин югуриш, ўйнаш ва рақсга тушиш учун тўғри келмас эди. 

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати бюджети жорий йилда ортиқча 1,5 миллион фунтни қўлга киритгани боис Ана ва у каби бошқа болалар янги замонавий протезларга эга бўлишди.

Мавзуга оид