Спорт | 00:47 / 05.05.2017
8946
2 дақиқада ўқилади

Грознийнинг "Терек" клуби номини ўзгартириши мумкин

Фото: RIA

Чеченистон пойтахти Грознийнинг "Терек" клуби номи "Аҳмат" деб ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда клубнинг бош директори Ахмед Айдамиров маълум қилди.

"Яқин орада барчасини билиб оласиз. Клуб директорлар кенгаши бўлади. Клуб номининг "Аҳмат" деб ўзгартирилиши бўйича мухлислар мурожаати бор", деб айтган Айдамиров.

Клуб номининг Чеченистоннинг биринчи раҳбари Аҳмат Қодиров шарафига ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот илк бор 2017 йил февралида пайдо бўлган. Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг айтишича, бу таклифни мухлислар билдирган. Унинг таъкидлашича, республиканинг биринчи президенти Аҳмат-Ҳожи Қодиров клубнинг қайта тикланишида катта роль ўйнаган. Клуб ҳозирги "Терек" номини 1958 йилда олган. Бунгача клуб "Динамо" (1946-1948) ва "Нефтяник" (1948-1958) деб номланган. 

Айни вақтда Грозний клуби Россия чемпионатининг 26-туридан кейин 39 очко билан 6-ўринни эгалламоқда. "Терек" кейинги ўйинини 7 май куни "Зенит"га қарши меҳмонда ўтказади. 

Мавзуга оид