Жамият | 20:55 / 05.05.2017
5307
2 дақиқада ўқилади

Кентуккида имтиҳон жавобларини ўғрилашга уринган талабалар ҳибсга олинди

Фото University of Kentucky

АҚШнинг Кентукки университетига имтиҳон жавобларини ўғрилаш мақсадида ноқонуний кирган икки талаба ҳибсга олинди.

3 майдан 4 майга ўтар кечаси талабалар университет биносига вентиляция шахтаси орқали кириб, имтиҳон жавобларини ўғриламоқчи бўлишган. Бироқ улар мақсадларига эриша олмадилар. Бу режанинг амалга ошишига ишда ушланиб қолган муаллим Жон Кейн йўл қўймади. У иш ўрнини тамадди қилиб олгани вақтинчалик тарк этган, бироқ у қайтиб келгач талабаларни жиноят устида ушлашга муваффақ бўлган. Талабалар Кейннинг ишчи хонасини ичидан беркитиб олишган. Талабалар муаллим полицияни чақиртиришини айтгандан кейин, эшикни очиб, қочиб қолганлар. 

Полиция воқеа жойига келгандан кейин муаллим уни таниб қолганидан хавотирланган ўғри талабалардан бири, 21 ёшли Генри Линч қайтиб келган. У қилмишини тан олган ва унинг шериги Трой Кифхут исмли талаба бўлганини маълум қилган. 

Линч муаллимнинг хонасидан аввал ҳам имтиҳон жавобларини ўғирлаб юрганини айтган. Аввалги марта ҳам у университет биноси ичига вентиляция шахтаси орқали кирган. Талабаларга ўғрилик содир этиш бўйича айблов қўйилди.

The Independent нашрининг маълум қилишича, штат ва округга қараб ўғрилик учун 20 йил ёки ундан кўпроқ жазо муддати берилиши мумкин. Бироқ бу антиқа ўғрилик 1 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланилса керак. 

Университет вакили Жей Блэнтоннинг маълум қилишича, воқеани университетнинг ўқув интизоми қўмитаси ҳам кўриб чиқади.

Мавзуга оид