Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинга қум бўрони ёпирилди: шаҳар заҳарли сариқ ранг домида қолган
Хитой пойтахти Пекин шаҳри икки суткадан бери смогли қумли бўрони домида қолган. Бунинг оқибатида ҳаво сифати ва кўриш масофаси пасайди, деб хабар бермоқда People's Daily. Маҳаллий аҳоли рўй бераётган ҳолатни фото ва видео орқали билдирган, бу эса тармоқдаги кўпчилик фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди.
Ҳукумат хавфнинг кўк даражасини эълон қилди. Фуқароларга кўчага камроқ чиқиш, болалар ва кекса инсонларга – уйда қолиш тавсия этилди. Расмий маълумотларга кўра, пайшанба куни эрталаб шаҳар ҳавосида кичик зарралар ҳажми бир куб метрга 630 микрограммни ташкил этган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинган кўрсаткичдан 60 бараварга кўп.
Мактаб ва боғчаларда машғулотлар тўхтатилди. Кишилар очиқ ҳавога чиқаётган пайтда ҳимоя ниқобларини кийишлари лозим. Бўрон қўшни Мўғулистон ҳудудидан ёпирилган.
"Жуда ёмон, ҳаттоки қишки смогдан ҳам ёмонроқ. Худди сен тўхтовсиз равишда чангни ютаётгандексан", - дея ёзган Пекинда истиқомат қилувчи 24 ёшли қиз.
Мавзуга оид
19:27 / 17.05.2025
Тошкентда кучли довул кузатилди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
13:12 / 11.12.2024
Bloomberg: Пекин АҚШ ва ЕИга УУА деталларини етказиб беришни қисқартирди
15:32 / 26.11.2024