Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой энг қудратли ракета ташувчисини ишга туширишга тайёрланмоқда
Хитойнинг Хайнань жанубий провинциясидаги Вэньчан космодромида энг қудратли «Чанчжэн-5B» («Буюк ёндашув-5») ракетасини ишга тушириш бўйича тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
«Чанчжэн-5B» ва «Шицзянь-18» старти июнь ойига мўлжалланган.
Ракета Ер орбитасига «Шицзянь-18» янги телекоммуникацион сунъий йўлдошини олиб чиқади. «Шицзянь» сериясидаги илк олти телекоммуникацион сунъий йўлдош жорий йилнинг апрель ойида учирилган.
Таъкидлаш жоизки, «Чанчжэн-5» — Хитойнинг энг қудратли янги авлод ракета ташувчиси. У Ер орбитасига 25 тонна юкни олиб чиқишга қодир.
Сунъий йўлдошлар тармоғи мамлакат транспортида тезкор симсиз интернетни таъминлайди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025