Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия ҳукумати мессенжерларни бузиш имкони берилишини талаб қилмоқчи
Буюк Британия ҳукумати мессенжерларнинг оператор-компанияларига хабарларни алмашиш учун иловаларда «қора туйнук»лар қолдириш мажбуриятини юклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Mirror газетаси ўз ихтиёрига келиб тушган ҳужжат лойиҳасига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Бу чоралар ҳукуматга WhatsApp, iMessage ва Telegram каби оммабоп мессенжерлар фойдаланувчиларининг ёзишмаларини кузатиш имконини беради.
Тайёрланган лойиҳа 2016 йилда қабул қилинган Тергов ваколатлари тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири ҳисобланади. Ушбу қонун ҳукуматга кузатув борасида кенг имкониятлар тақдим этган эди.
Қонун қабул қилингудек бўлса, компаниялар бир кун ичида фойдаланувчилар ёзишмаларининг талаб қилинган қисмини тақдим этишга мажбур бўлишади. Улар тушунарли шаклда, электрон ҳимоясиз берилиши керак.
Бундан ташқари, компаниялардан ҳукумат талабларидан келиб чиққан ҳолда ўз маҳсулотларини такомиллаштириш талаб қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025