Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия президенти Лондонга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олди
Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий тиббий кўрикни давом эттириш учун Лондонга учиб кетди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Бухорий Буюк Британияга 8 майга ўтар кечаси учиб кетиши белгиланганди. У шифокорлар маслаҳатларига эҳтиёж сезмоқда. Бухорий йўқлигида давлатни вице-президент Йеми Осинбажо бошқаради. Бухорий Лондонда қанча бўлиши номаълум. Таъкидланишича, бу шифокорларга боғлиқ бўлади, бироқ Бухорий саломатлигига хавотир қилиш учун сабаб йўқ.
Бухорий 2014 йилда Чибокда "Боко Ҳаром" жангарилари томондан ўғирлаб кетилган 82 нафар қизни кутиб олиш учун Лондонга сафарини бир кунга кечиктирди.
Эслатиб ўтамиз, жангарилар 2014 йил 16 апрелда Чибок шаҳридаги мактабдан 276 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетган. Ўшанда қизларнинг кўпчилиги 16-18 ёшда бўлган. Аввалроқ 80 га яқин қиз турли йўллар билан уйларига қайтишга муваффақ бўлган. 7 май куни эса яна 82 қиз озод қилингани маълум бўлди.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025