Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Хотира ва қадрлаш куни қандай ўтди?
Бугун 9 май куни Андижон шаҳридаги Хотира хиёбонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ташкилот, корхона, муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида давлат, жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳа ва хизматлар йўналишида гуруҳларга бўлинган байрам иштирокчилари Мотамсаро она ҳайкали ҳамда андижонлик қаҳрамонлар бюстлари пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Байрам тантанасининг дастлабки қисми Хотира майдонида ҳарбийлар, ички ишлар тизими ходимларининг паради билан ниҳоясига етди.

Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум” тантаналар саройида ташкил этилган тўкин дастурхон атрофида тадбир давом этди. Саройга ўрнатилган улкан экранда уруш лавҳалари жонланди. Ҳар бир шаҳар, кўча, уй, хонадон учун олиб борилган жанглар байрам қатнашчилари кўз ўнгида яна намоён бўлди.

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов уруш қатнашчилари, фронт ортидаги фидойилар, меҳнат фахрийлари, афғончи жангчилар, мустақиллик йўлида ҳалок бўлган жасур инсонларнинг яқинлари, жамоатчилик вакиллари ва меҳмонларни мўътабар айём билан қутлади.

Тадбир кунида вилоят “Камолот” ЁИҲ ҳамда “Андижон такси” жамияти ҳамкорликда амалга оширган 50 та таксиларнинг фахрий ва ёши улуғ инсонларга бепул хизмат қилиш ташаббуси билан чиққанини алоҳида таъкидлаш жоиз.




Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025