Фан-техника | 19:11 / 10.05.2017
3342
1 дақиқада ўқилади

Apple уйқуни кузатиб борадиган қурилма ишлаб чиқарувчисини харид қилди

Фото: Globallookpress.com

Apple уйқуни кузатиб бориш бўйича қурилма ишлаб чиқарувчиси Beddit’ни харид қилди. Компания гаджети - Beddit 3 – фойдаланувчининг уйқуси вақти ва ҳажмини таҳлил қилади, шунингдек уни организм учун энг қулай бўлган пайтда уйғотади.

Американинг Apple корпорацияси қурилма ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқарувчиси сотиб олган. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди. Beddit’да  ҳам бу хабарни тасдиқлашди. Келишув тафсилотларига ойдинлик киритилмаган.

Компания хабарида кўрсатилишича, эндиликда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумоти Apple’нинг тегишли сиёсати асосида йиғилади, фойдаланилади ва керак бўлганда тақдим этилади. Beddit маҳсулоти Apple Store’да 2015 йилда пайдо бўлган, дея эслатади нашр.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид