Жаҳон | 14:27 / 10.05.2017
68459
2 дақиқада ўқилади

Машариповга 40та умрбод қамоқ жазоси берилиши талаб қилинмоқда

Фото: AFP

Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган терактдан сўнг Абдулқодир Машарипов ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Истанбул бош прокуратураси ходимлари Машариповни 40та умрбод қамоқ жазоси, шунингдек қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрашди. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.

Машарипов ИШИДнинг энг даҳшатли қотилликларидан бирини амалга оширганидан бир неча ҳафта ўтгач, Истанбулдаги Эсенюрт туманида қўлга олинган. У "конституцион тузилмага тажовуз қилиш", террорчилик фаолияти, кўплаб қотилликлар ва қотиликка уринишлар ҳамда ноқонуний қуролларга эгалик қилишда айбланмоқда. 

Манбага кўра, мазкур теракт бўйича Машариповдан ташқари яна 50дан зиёд киши ҳибсга олинган бўлиб, 6 нафари озодликда. 120дан ортиқ киши даъвогарлар қаторида қатнашган, уларнинг аксарияти - хориж фуқароларининг оила аъзолари. Машарипов клубга ҳужум қилганида Яқин Шарқ ва Ғарб мамлакатларидан ташриф буюрган кишилар шу ерда бўлган. 

Терактдан кейинги қидирув ишларига 2000 нафарга яқин полициячи жалб қилинган. Полиция 152 ҳудудда махсус рейдлар ўтказиб, ниҳоят Эсенюрт туманида уни топишга муваффақ бўлган. Машариповнинг қўлга олиниши турк полициясининг катта ютуғи сифатида қабул қилинди. Зеро у террорчилик ҳужумларидан кейин қўлга олинган биринчи ИШИД аъзоси ҳисобланади, кўп жойлардаги ҳужумлар худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилган. 

Прокурорларнинг таъкидлашича, Рейнадаги ҳужум Суриядаги ИШИД жангариси, Абу Жиҳод номи билан танилган Ислом Отабоев буйруғига биноан амалга оширилган. 

Маълумотларга кўра, Машарипов қўлга олинганидан сўнг ҳукуматдан уни осишни сўраган. Давомли сўроқлардан кейин суддаги биринчи кўрсатмасида у  Туркия "душмани" бўлмагани, фақатгина Туркияда Ироқ ва Суриядаги террорчи гуруҳ ҳаракатларининг бостирилишига қасдма-қасд ҳаракат қилганини айтган. Машарипов ва бошқаларга ҳукм ўқиладиган суд санаси ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид