Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шангҳай СИПГ» ОЧЛ сўнгги турида мағлубиятга учради
Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувлардан бирида Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» клуби Австралияда меҳмон бўлди.
«Шангҳай СИПГ»нинг рақиби маҳаллий «Вестерн Сидней» жамоаси бўлди. Учрашувда австралияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ бу натижа жамоа учун кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа мобайнида ҳаракат қилди.
Бу натижага қарамасдан, Шангҳай клуби 12 очко тўплаган ҳолда, гуруҳда 2-ўринни эгаллади ва 1/8 финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Осиё Чемпионлар Лигаси, 6-тур
«Вестерн Сидней» (Австралия) - «Шангҳай СИПГ» (Хитой) 3:2 (2:2)
Голлар: Кусуками (3), Лустица (6), Сотирио (89) – У Лей (1), Элкесон (23, пенальти).
Мавзуга оид
11:56 / 20.12.2021
«Энди менинг биринчи мухлисим йўқ». Одил Аҳмедов фаолиятини якунлагани сабаби ва энди нима иш қилишини айтди
23:05 / 18.12.2021
«Одил – Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов каби ўзбек футболи тарихидан жой олди». Абдусалом Азизов Аҳмедовга «олтин бутса» топширди
19:24 / 18.12.2021
«Пахтакор» 25-рақамли либосини Одил Аҳмедовга абадий топширди
19:01 / 18.12.2021