Жаҳон | 10:29 / 14.05.2017
19640
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй: КХДР учирган ракета Россияга жуда яқин ҳудудга тушган

Фото: Reuters

Шимолий Корея учирган баллистик ракета Россияга жуда яқин ҳудудга тушган. АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу ракета синови Япониядан ҳам кўра Россияни ташвишлантириши кераклиги ҳақида фикр билдирган. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Шон Спайсерга асосланган ҳолда ABC News хабар тарқатди.

«Ҳисоблашимизча, ракета Россия ҳудудига жуда яқинга тушди, Япония яқинига эмас, президент бундан Россия хурсанд бўлишини тасаввур қила олмайди», — деган Спайсер.

АҚШ президенти маъмурияти мамлакат ўз иттифоқчиларини КХДРдан ҳимоя қилишини таъкидлаган. Оқ уйдагилар бу ракета учирилиши КХДРга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига олиб келишидан огоҳлантирган.

CNN телеканали маълумотига кўра шимолликлар учирган охирги ракета Приморье ўлкаси қирғоқларидан 60 миля (100 км) нарига тушган. Америкалик амалдор Владивостокда Россия ҳарбий-денгиз флоти жойлаштирилганини эслатиб ўтган.

14 май тонгида КХДР ғарбий соҳилидаги Кусон уездидан ракета учирилди. Ракета 30 дақиқа учган, парвоз узунлиги 800 километрни ташкил қилган. Дастлабки хабарларда бу ракета Япон денгизига қулагани айтилганди.

Мавзуга оид