Жаҳон | 18:25 / 14.05.2017
27278
2 дақиқада ўқилади

Тошбақа шўрва ва қурбақали рагу - Жакарта экзотикаси

Фото: Anadolu

Индонезиянинг қоқ марказида судралиб юрувчилар билан савдо қилинувчи бозор жойлашган. "Анадолу" агентлиги шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Бозор Жакартанинг хитойликлар даҳасида жойлашган. Бу ерда истаган одам тошбақалар, қурбақалар, шиллиқуртлар ва илонларни харид қилиши мумкин.

Қоидага кўра, бозор маҳсулотларини асосан хитойликлар харид қилишади, зеро улар қурбақали рагулар ва тошбақа шўрваларни севиб истеъмол қилишади.

Хитойликлардан ташқари, бундай таомларни ёқтирувчи индонезияликлар ҳам бозорга тез-тез келиб туришади.

Фото: Anadolu

Менюсида Хитой таомлари бўлган ресторан ва қаҳвахоналар ходимлари ҳам бу бозордаги судралиб юрувчиларни харид қилишади.

Хитойликлар судралиб юрувчилар гўшти соғлиқ учун фойдали эканига ишонишади. Уларнинг фикрича, илон қони аллергияни даволайди, қурбақалар гўшти эса жигар касалликлари учун айни муддао.

Фото: Anadolu

Олти килограмм вазнга эга тошбақа бозорда 5 долларга сотилмоқда, илон эса - 3 доллар атрофида.

Таъкидлаш жоизки, Индонезия аҳолисининг 4 фоизга яқини хитойликлардан иборат.

Фото: Anadolu

Мавзуга оид