Фан-техника | 23:09 / 16.05.2017
15943
2 дақиқада ўқилади

Telegram асосчилари ҳеч қайси давлатга маълумотлар бермасликларини айтишди

Фото: Chris Ratcliffe / Bloomberg

Telegram мессенжери дунёнинг исталган давлати ҳукумати ва махсус хизматларига маълумот тақдим қилмайди. Мессенжер вакилларининг айтишича, трафикни расшифровка қилиш учун маълумотларни беришга мажбур қилиш қийин бўлади. 

Ҳеч қайси ҳукумат тузилмалари ёки махсус хизматлари мессенжердан маълумотлар ололмайди. Мессенжерда ўзаро алмашинувчи маълумотлар шифрланган бўлиб, шифрлаш кодлари турли давлатларда сақланади. 

"Дунёнинг ҳеч қайси ҳукумати ёки махсус хизмати биздан ҳали бирор бир маълумот ололмаган. Ва ҳамиша шундай бўлиб қолади", деб айтдилар мессенжер яратувчилари.

Шифрлаш калитлари "бир неча қисмларга бўлинган" ва бу қисмлар турли маълумотлар марказларида сақланади. Маълумотлар марказлари эса турли давлатларда жойлашган ва Теlegram’ни бирор маълумотни беришга мажбур қилиш учун бир нечта давлат ўртасида нореал ҳамкорлик талаб қилинади, деб таъкидланди Теlegram’да.

Аввалроқ Change.org сайтида Telegram фойдаланувчилари арзномаси жойлаштирилганди. Унинг муаллифлари Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) мессенжер яратувчиларидан Россия ҳукуматига ресурс ҳақида ахборот беришни талаб қилганини маълум қилишган. Бу эса мессенжерни ахборот тарқатишни ташкиллаштирувчилар рўйхатига киритиш учун талаб қилинади. Арзнома муаллифлари мессенжер яратувчиси Павел Дуровни Россияда блокланишдан қочишга ва Роскомнадзор билан ҳамкорлик қилишга чақиришган.

Роскомнадзор матбуот котиби бу ахборотга изоҳ беришдан бош тортди ва бу гаплар миш-мишлар эканини айтди.

Роскомнадзор шу сабабли 2 май куни тақиқланган сайтлар рўйхатига BlackBerry, Imo, Line мессенжерлари ва Vchat видеочатини киритган. 5 май куни ташкилот WeChat мессенжери сайтини блоклаб қўйган, бироқ мессенжер рўйхатга киритиш учун маълумотларни тақдим қилгандан кейин тақиқлов олинган.

Мавзуга оид