Спорт | 21:10 / 17.05.2017
7399
2 дақиқада ўқилади

Тошкент дербисида дуранг қайд этилди

Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида «Пахтакор» «Бунёдкор» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Достон Ҳамдамовнинг голи «Пахтакор» футболчисига тегиб дарвозадан ўрин олган бўлса, иккинчи бўлимда Станислав Андреев амалга оширган зарба «Бунёдкор» футболчисига тегиб голга айланди. Жамоалар қолган дақиқаларда бошқа гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади. Натижада икки жамоа ўйинлари тарихида саккизинчи марта дуранг натижа қайд этилди.

Эндиликда Жасур Абдураимов шогирдлари 11 ўйиндан 15 очко олган ҳолда 8-ўринда жойлашган, Миржалол Қосимов қўлга ўтган «қалдирғочлар» жамоаси эса 10 учрашувда 10 очко олган ҳолда 11-ўринда қолмоқда.

Олий Лига, 11-тур

«Бунёдкор» – «Пахтакор» 1:1 (1:0).
Голлар: Достон Ҳамдамов (11) – Станислав Андреев (71).
«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Жавоҳир Эсонқулов), Элдор Шомуродов (Фаррух Икромов, 90+2), Достон Ҳамдамов, Дилшод Аҳмадалиев, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Нурилло Тўхтасинов). 

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Достон Ибрагимов, Станислав Андреев, Владимир Козак.

Мавзуга оид