Жаҳон | 08:07 / 19.05.2017
10664
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Корея ярим оролига иккинчи авиаташувчи кемани юборди

Фото: The Globe and Mail

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "Рональд Рейган" авиаташувчи кемаси Шимолий Корея томондан ракета учирилишидан кейин Корея яриморолида кескинлик кучайган бир пайтда яриморолга йўналмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали икки нафар америкалик ҳарбий амалдорга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.  

АҚШ мудофаа вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, авиаташувчи кема аввалроқ минтақага юборилган "Карл Винсон" кемаси бошчилигидаги авиаташувчи гуруҳ билан биргаликдаги машғулотларда иштирок этади.

Таъкидланишича, кема экипажи турли машғулотлар ўтказади, бироқ "биринчи навбатда ўз эътиборини самолётларни хавфсиз учириш ва қабул қилишга қаратади".  

Аввалроқ АҚШ қуролли кучлари минтақада Шимолий Корея ҳарбий объектларига исталган вақтда, жумладан "Томагавк" ракеталари билан, зарба беришга имконият берувчи авиаташувчи ва сув ости кемаларини жойлаштиришни деярли якунлагани маълум қилинганди. 

Мавзуга оид