Жамият | 07:54 / 19.05.2017
3232
1 дақиқада ўқилади
Тайвандаги қариялар уйидаги ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
Тайвань жанубидаги Пиндун уездидаги қариялар уйида юз берган ёнғин оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва яна 50 киши шифохонага етказилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин 19 май куни муассасанинг 2-қаватида маҳаллий вақт билан соат 05:00да юз берган.
"Синьхуа" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ёнғин вақтида бинода 150 га яқин одам бўлган.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.