ОАВ: Трамп маъмурияти Мюллерни истеъфога чиқариш учун имкон қидирмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россиянинг Америка президентлик сайловларига эҳтимолий аралашувини тергов қилишга қаршилик қилиш усуллари устида бош қотирмоқда. Оқ уй ушбу иш бўйича махсус прокурор Роберт Мюллерни ахлоқий чораларни қўллаган ҳолда вазифасидан четлатишни ўйламоқда, деб хабар қилмоқда "Рейтер" агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда.
Маълумотларга кўра, Мюллерга ушбу ишни тергов қилиш вазифаси топширилганидан сўнг, Оқ уй Федерал норматив актлар тўпламини ўрганишни бошлаган. Бундан мақсад, терговга халақит беришдир. Америка қонунчилигига кўра, давлат хизматига кирган юристлар 2 йил мобайнида ўзларининг собиқ мижозлари бўлган ишларга жалб этилиши мумкин эмас.
Мюллернинг WilmerHale номли собиқ ҳуқуқий фирмаси АҚШ президентининг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер манфаатларини ҳимоя қилади. У, ўз навбатида, Россия банки вакили ва Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Пол Манафорт билан учрашган. Бироқ Америка адлия вазирлиги ушбу фактни рад этиши ҳам мумкин, чунки Мюллер Кушнер ва Манафортнинг бевосита вакили бўлмаган.
Агар вазирлик Оқ уй илгари сураётган далилни маъқулласа, махсус прокурор тергов ишидан четлаштирилади.
АҚШ адлия вазирлиги ФҚБнинг собиқ раҳбари Роберт Мюллерни 2016 йилги президентлик сайловига РФнинг аралашуви бўйича ишларни суриштириш ишига масъул қилиб тайинлаган эди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024