Жаҳон | 22:02 / 20.05.2017
44436
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Трамп Саудия Арабистонида қандай кутиб олинди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг илк хорижий сафари давомида Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф Яқин Шарқда Саудия Арабистони ва АҚШнинг террорчиликка қарши курашида кучли ҳамкорлик қуришга йўналтирилган.

Саудия Арабистонига Трамп билан бирга унинг рафиқаси Меланья Трамп, қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер келди. Трампни қирол  Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг шахсан ўзи кутиб олди. 

Трамп ўзининг илк сафари учун аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган давлатни танлаган биринчи АҚШ президенти бўлди. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, Трамп шу тариқа мусулмонларга нисбатан айтган танқидий сўзларига қарамасдан, бу минтақага ҳурмат билан қарашини кўрсатмоқчи бўлган.   

Трамп Саудия Арабистонига ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг пойтахти Ар-Риёдда икки кун ўтказади, сўнгра Исроилга жўнайди. У сафари давомида шунингдек Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашади, Брюсселда НАТО саммитида ва Сицилияда "катта еттилик" учрашувида иштирок этади.

Суратлар манбаси:Jonathan Ernst/REUTERS 

Мавзуга оид